Ўзбекистон | 10:20 / 20.02.2024
4041
1 дақиқада ўқилади

Испания компаниялари Тошкент ва Урганчга чартер рейсларини очишга ҳозирлик кўрмоқда

Мадрид шаҳрида Испаниядан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйишга бағишланган вебинар ўтказилди.

Фото: iStock

«Дунё» хабарига кўра, 650 дан ортиқ киши иштирок этган тадбир Испаниянинг етакчи World2Meet туроператори томонидан NewBlue ва Kannak сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Чартер рейслари Мадридни Урганч ва Тошкент аэропортлари билан боғлайди ва World2Meet туроператорига тегишли World2Fly авиакомпаниясининг Airbus 330-300 самолётларида амалга оширилади.

Парвозлар икки босқичда - 8 майдан 12 июнгача ва 4 сентябрдан 30 октябргача ташкил этилади.

Kannak сайёҳлик компанияси директори Карлос Флоридо мазкур чартер рейслар доирасида Ўзбекистонга сайёҳлик йўналишини ишлаб чиққанини билдирди. Унинг айтишича, ушбу йўналишнинг ўзига хослиги шундаки, тур Урганчда бошланиб, Тошкентда тугайди ёки аксинча.

Бир ҳафта давомида ушбу йўналиш Ўзбекистоннинг Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари бўйлаб минг километрга яқин масофани босиб ўтади. Республика бўйлаб саёҳат автобусларда амалга оширилади.

Мавзуга оид