Ўзбекистон | 11:29 / 21.02.2024
3919
1 дақиқада ўқилади
Хитой Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар орасида биринчи бўлди
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 62,6 млрд АҚШ долларига етган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади – 13,7 млрд доллар.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:
- Россия – 9,8 млрд доллар;
- Қозоғистон – 4,4 млрд доллар;
- Туркия – 3,1 млрд доллар;
- Корея – 2,3 млрд доллар;
- Туркманистон – 1,1 млрд доллар;
- Германия – 1,1 млрд доллар;
- Франция – 985 млн доллар;
- Қирғизистон – 953 млн доллар;
- Афғонистон – 867 млн доллар.