Жаҳон | 09:10 / 23.02.2024
9749
2 дақиқада ўқилади

Арманистон КХШТга аъзолигини тўхтатяпти

Арманистон бош вазири Ереваннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги аъзолиги музлатилганини маълум қилди. Ташкилот Арманистонга нисбатан ўз вазифаларини бажармаган, деб ҳисоблайди Никол Пашинян.

Фото: AP

Арманистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)даги иштироки музлатилди, деди бош вазир Никол Пашинян 22 феврал, пайшанба куни кечқурун France 24 телеканалига берган интервюсида. Шундай қилиб, у бошловчининг Ереван «Россия ҳукмронлик қиладиган» ташкилотни тарк этиш ниятидами деган саволига жавоб берди. Ўтган йилнинг ноябр ойида у Арманистон КХШТдан чиқишга ҳозирлик кўрмаётганини айтган эди.

Арманистон бош вазири француз журналистларига берган жавоби давомида, шунингдек, Ереванга оид жамоавий хавфсизлик битими, хусусан, 2021-2022 йилларда, хусусан, Пашиняндан Арманистон суверенитетига қарши «Озарбойжон тажовузкорлиги»га сиёсий баҳо берилмаганлиги сабабли КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши декларациясини имзолаш сўралганда амалга оширилмаганини айтди. «Бу бизнинг эътиборимизсиз қолиши мумкин эмас. Биз иштирокимизни тўхтатдик. Кўрамиз, кейин нима бўлади», - деди Пашинян France 24 телеканалида.

Россия ҳарбий базаси Арманистон шимолида қолмоқда 

Арманистон ҳудудидаги Россия ҳарбий базаси ёпилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Пашинян аниқ жавоб бермади. Мавзу «кун тартибида эмас», деди у. РБК агентлиги маълумотларига кўра, МДҲнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизими доирасида жанговар навбатчилик қилаётган Россиянинг 102-ҳарбий базаси 1995 йилда Москва ва Ереван ўртасидаги давлатлараро келишувга асосан Арманистон шимолидаги Гюмри шаҳрида жойлаштирилган. Шартнома 2044 йилгача узайтирилди. 

Феврал ойида The Daily Telegraph нашрига берган интервюсида Пашинян Арманистон КХШТга аъзо бўлишини «қайта кўриб чиқиши» мумкинлигини тан олди. 2023 йилда мамлакат икки машғулот ва ноябрдаги Минск саммитидаги иштирокини эътиборсиз қолдирди. Кремл бундан «афсусда» эканини билдирди ва Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, КХШТдан чиқиш «Арманистон манфаатларига жавоб бермайди».

Мавзуга оид