Ўзбекистон | 13:47 / 23.02.2024
2254
2 дақиқада ўқилади

IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди

Президент томонидан “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди

2024 йил 1 мартдан: 

  • нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратилади;
  • халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади;
  • инглиз тилини билиш бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. 

Субсидия битирувчиси IT-хизматлар экспорти соҳасида талаб юқори бўлган ўқув йўналишлари бўйича таҳсил олган ҳамда IT-парк резиденти мақомига эга бўлган IТ-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотларга ишга қабул қилинган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади. 

Субсидия олиш ҳамда харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бепул кўрсатилади.

Мавзуга оид