Жаҳон | 16:22 / 23.02.2024
18077
5 дақиқада ўқилади

Работине атрофидаги позициялар ва ракета ташувчида учган Путин. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 729-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украинадаги телеграм-каналларда мамлакат қуролли кучлари Херсон областининг оккупация остидаги қисмида жойлашган Подо-Калиновка қишлоғи яқинида тўпланган рус ҳарбийлари устига зарбалар йўллагани акс этган видео тарқалди. Украина қуролли кучлари зарба берилганини тасдиқлаган. РФ мудофаа вазирлиги полигонга ҳужум ҳақидаги хабарларни изоҳламаган.
  • «Важние истории» Донецк области Волноваха шаҳри яқинидаги полигонда саф тортиб турган вақтда зарбага учраб ҳалок бўлган 68 нафар ҳарбийнинг шахсини тасдиқлади. Кейинроқ Байкалорти ўлкасидаги Борзинский райони раҳбари Роман Гридин тўрт ҳарбий ўлими ҳақида хабар берди.
  • Аннексия қилинган Қримда Украинанинг «Ґрати» нашри журналисти Лутфия Зудиевага «ОАВ эркинлигини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича иккита протокол тузилди.
  • Володимир Зеленский Олий радага муддатли хизматга чақирилганларни демобилизация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Ҳужжатда муддатли хизматга чақирилганларга қачон жавоб берилиши айтилмаган, аммо бу президент фармони билан бўлиши айтилган. Рада 23 феврал куни қонунни тасдиқлайди.
  • Бундестаг Украинага «узоқ масофага ҳаракатланувчи қуроллар»ни етказиб бериш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Немис нашрлари «узоқ масофага ҳаракатланувчи қуроллар» формулировкаси Украинага Taurus ракеталарини етказиб беришни назарда тутиши ҳақида ёзмоқда, Киев бундай ракеталарни анчадан буён сўраб келмоқда.

Кун кадри. Краматорск ўққа тутилиши қурбонларига ёдгорлик

Краматорск бўйлаб 17 феврал куни берилган ракета зарбаси қурбонлари учун ўрнатилган ёдгорлик. Мемориалда — 74 ёшли Валентина Леоничева, 46 ёшли Людмила Кравченко ва унинг ўғли, 23 ёшли Сергий Кравченконинг фотосуратлари акс этган
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Украинларнинг озод этилган Работинедаги позициялари 

Украина ҚК 65-механизациялашган бригадаси жангчиси Запорижжя области Работине посёлкасида вайрон бўлган уйни кўздан кечирмоқда, украин қўшини бу ерни 2023 йил август ойи охирида озод этганди. Ҳозирда Россия армияси қишлоққа яна ҳужум қилмоқда.
Reuters / Scanpix / LETA
Работине яқинида ҳалок бўлган россиялик аскар жасади қолдиқлари
Dmytro Smolienko / Укринформ / ABACAPRESS / Scanpix / LETA
Украина ҚК 65-механизациялашган бригадаси ҳарбийси Работине яқинидаги окопда
Reuters / Scanpix / LETA
Работине атрофидаги йўлда яксон этилган ҳарбий техника
Dmytro Smolienko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Орихивда инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши

Запорижжя областида фронт яқинидаги Орихив шаҳри аҳолиси гуманитар ёрдам қабул қилмоқда. Област ҳарбий маъмуриятига кўра, Орихивдаги биноларнинг 95 фоизи вайрон бўлган ёки қисман шикастланган. Украина қуролли кучлари тасдиқлашича, Россия қўшини Орихив йўналишида куч тўпламоқда ва шаҳарга ҳужум қилишга тайёрланмоқда.
Andriy Andriyenko / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Andriy Andriyenko / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Andriy Andriyenko / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Путин товушдан тез учадиган Ту-160М самолётида парвоз қилди

Владимир Путин синов парвозидан олдин Ту-160М стратегик ракета ташувчи самолёти бортига чиқди. РФ президенти 22 феврал куни Сергей Горбунов номидаги Қозон авиация заводига ташриф буюрган, янги самолёт шу ерда лойиҳалаштирилган. Путиннинг ракета ташувчидаги парвози 30 дақиқа давом этган. Шундан кейин Путин самолётни «қуролли кучларга қабул қилиш мумкинлиги»ни айтган.
Дмитрий Азаров / Кремл матбуот хизмати / Спутник / EPA / Scanpix / LETA
Ту-160М иккита учириш мосламасида узоқ масофага ҳаракатланувчи 12 та қанотли ракета олиб юриши мумкин, унинг максимал юк кўтариш оғирлиги 45 тоннани ташкил этади. Ту-160 (НАТО классификациясига кўра Blackjack) — ўзгарувчан найзасимон қанотга эга бўлган товушдан тез учувчи стратегик бомбардимончи ҳарбий самолётларнинг энг каттасидир. Унинг вазни — 300 тонна атрофида. Ту-160М — 1970-йилларда ишлаб чиқилган самолётнинг такомиллаштирилган версиясидир.
Дмитрий Азаров / Кремл матбуот хизмати / Спутник / EPA / Scanpix / LETA
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков парвоз йўналиши ошкор этилмаслиги, чунки бу «ҳарбий сир» эканини айтган. 

Мавзуга оид