Январда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ қарийб 5 фоизни ташкил этди
Январ ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси сезиларли ошиб, 13,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 4,9 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти бензин ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.
Марказий банк январ ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 13,5 фоизни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 16,5 фоиз ва Фарғона вилоятида – 15,2 фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон – 10,3 фоиз ва Андижон вилоятида – 11,3 фоиз сезилган.
Декабр ва январ ойларида аҳоли томонидан нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар:
Ўтган ойлар давомида қурилиш моллари нархлари ошганини сезганлар улуши 20 фоизга, маиший техника нархлари ошганини кўрсатганлар улуши 14 фоизга етган.
Даромадлари 7 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори даражада шаклланган. Хусусан, 15 млн сўмдан кўп даромад эгалари сезган инфляция 17,2 фоизни ташкил қилган.
Аввалроқ, январда истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 8,6 фоизга етгани хабар қилинганди. Сўнгги марта бундай паст инфляция кўрсаткичи 2016 йил август ойида қайд этилган.
Мавзуга оид
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
22:15 / 29.10.2024
АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
00:36 / 29.10.2024