Кувайт Ўзбекистон матоларидан тайёр кийимлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорт жуғрофиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон элчихонасида Кувайтнинг Gulf Mysore general trading company W.L.L компанияси ижрочи директори Анупам Жайн билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт жуғрофиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Анупам Жайн Кувайтда қатор савдо дўконлари мавжудлигини, уларда асосан ҳинд миллий кийимлари сотилишини маълум қилди. Шунингдек, тадбиркор Ўзбекистондан ўзбек миллий либосларини харид қилишга ва Кувайт бозорида сотишга қизиқиш билдирди. Кейинги босқичда эса Ўзбекистондан матоларни олиб келиш орқали тайёр кийимларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Учрашув якунида юқорида қайд этилган режаларни амалий амалга ошириш учун Gulf Mysore general trading company W.L.L компанияси вакилларининг жорий йил апрел-май ойларида Ўзбекистонга бизнес-миссиясини уюштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
12:41 / 24.07.2024
Кувайт Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда
12:29 / 24.07.2024
Кувайт Ўзбекистон билан тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
09:19 / 15.07.2024
Кувайт «жуда катта» нефт конини топди
12:44 / 26.06.2024