Ўзбекистон | 15:54 / 26.02.2024
12767
1 дақиқада ўқилади

Бекобод тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Бўлим бошлиғи ҳамда бош ҳисобчиси расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан қарийб 1 млрд сўмни талон-торож қилган.  

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бекобод туманида қонунбузилиши ҳолати аниқланган.  

Маълум қилинишича, Бекобод тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў. тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябр-декабр ойларида туманда яшовчи 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилгани тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган. Улар бу орқали 950 млн 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилган.  

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид