Навалний билан видолашув маросими ҳафта охирида ўтказилиши мумкин
Алексей Навалнийнинг тарафдорлари сиёсатчи билан оммавий хайрлашув маросими учун зал қидираётгани ҳақида хабар берди, маросим вақти - «иш ҳафтаси охири».
Алексей Навалний билан видолашув шу иш ҳафтаси охирига режалаштирилган ва мухолифатчининг тарафдорлари уни ўтказиш мумкин бўлган жойни қидирмоқда. Бу ҳақда 26 феврал, душанба куни Навалнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш маълум қилди.
«Биз Алексей билан хайрлашув маросими учун зал қидирмоқдамиз. Вақт: шу иш ҳафтаси охири. Агар сизда мос жой бўлса, биз билан боғланинг», - деб ёзган Ярмиш X ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ бир қанча Telegram-каналлар, жумладан, Mash ҳам Алексей Навалнийнинг дафн маросими 29 февралга белгилангани ҳақида хабар берган эди. Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси (ФБК) директори Иван Жданов бу хабарларни ёлғон деб атади. «29 февралдаги дафн маросими ва «маросим ҳақидаги баъзи каналлар» ҳақидаги барча маълумотлар - фейк. Юлия Навалнаянинг тгдаги баъзи каналлари каби - улар ҳам фейк», - деб ёзди у Telegram’да.
Алексей Навалний Ямал-Ненец автоном округи Харп қишлоғидаги 3-сонли «Полярный волк» ахлоқ тузатиш колониясида вафот этгани 16 феврал куни маълум бўлди. Навалнийнинг жасади онаси Людмила Навалнаяга фақат 24 феврал куни берилди. Бундан олдин терговчилар уни шантаж қилиб, яширин дафн маросимини ўтказишни талаб қилган.
Мавзуга оид
14:10 / 14.10.2024
Жаҳон ОАВ Навалнийнинг хотираларидан парчаларни чоп этди
13:10 / 05.10.2024
«Досье»: Навалний қўлини теккизган ҳамма нарса колониядан олиб чиқиб кетилди
23:25 / 03.10.2024
Тинчлик бўйича Нобел мукофотига 280 дан ортиқ номзод илгари сурилди. Улар орасида Навалний ҳам бор
10:45 / 30.09.2024