Ўзбекистонда болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф қилиняпти
Буллинг Ўзбекистонда ҳам болаларга нисбатан зўравонлик шаклларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади.
Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Халқаро талаб ва ҳуқуқни қўллашдаги муаммолардан келиб чиқиб, ушбу қонун лойиҳаси билан болалар зўравонликларининг олтита турини аниқ белгилаш таклиф қилиняпти. Булар жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонлик билан бирга ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ва ҳозир кенг тарқалаётган буллинг киритилмоқда.
Амалиёт шуни кўрсатяптики, болалар зўравонлиги билан асосан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари курашяпти ва бу кутилган натижани бермаяпти. Яъни, қонун даражасида бу билан шуғулланадиган ягона давлат органи белгиланмаган. Шу боис, Ижтимоий ҳимоя агентлиги бу борадаги ишларга масъул этиб белгиланяпти.
Агентлик зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш мақсадларида бутун Ўзбекистон ҳудудида тун-у кун ишлайдиган, бепул телефон линияси тармоғи ишлаб туришини ҳам таъминлайди. Яна тўққизта давлат органи бу ишлар билан шуғулланади. Болалар миллий комиссияси эса барча ишларни мувофиқлаштириб боради.
Мазкур қонун лойиҳаси билан илк бора янги институт жорий қилиняпти. Яъни, эндиликда болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф қилиняпти. Ордери ваколатли орган томонидан зўравонликдан жабрланувчининг қонуний вакилига ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахсга ҳамда зўравонликдан жабрланувчининг ўзига берилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлик ҳолат юзасидан маълумотлар келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида вазиятни баҳолаб, натижасига кўра ҳимоя ордерини беради ёки рад этади. Шу билан бирга, зўравонлик содир этган оилалар билан ишлаш институти ҳам жорий этилмоқда.
Мавзуга оид
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024