Навалнийнинг тарафдорлари тушдан кейин сайловга келишга чақирилди
Россия Федерациясидаги сайлов участкаларида 17 март куни бўлиб ўтадиган акцияни қўллаб-қувватлаш - Алексей Навалнийнинг сўнгги илтимоси, деди унинг тарафдори Леонид Волков.
Алексей Навалний тарафдорлари Россия президенти сайлови куни - 17 мартда тушда сайлов участкаларига келишга ва шу тариқа ҳибсда вафот этган мухолифатчининг «сўнгги васиятини» бажаришга чақирилди. «Бизда Алексей Навалнийдан тўғридан тўғри сиёсий васият бор – ушбу акция», деди Навалнийнинг тарафдори Леонид Волков 27 феврал, сешанба куни видеомурожаатида Навалнийнинг 1 февралдаги пости скриншотини кўрсатиб.
Унинг сўзларига кўра, «бу унинг сўнгги сиёсий пости, у (Алексей Навалний) етказган охирги гапи». «Бу энди ёлғизликни енгишга қаратилган сиёсий акция эмас, бу ҳам мотам митинги, фуқарони ёд этиш маросими, агар хоҳласангиз, бу Алексей Навалний хотирасига бағишланган акция. Бу Алексей Навалний биздан амалга оширишни сўраган акция», - деб таъкидлади Волков.
Шунингдек, у акциянинг асосий мазмуни - 17 март куни соат 12:00 да Навалний «сўнгги васиятини» бажариб, келиш эканлигини, сайлов участкаларида нима қилиш - сайлов бюллетенларини яроқсиз ҳолга келтириш ёки номзодлардан бирига овоз бериш муҳим эмаслигини айтди.
«Сиёсий кураш 17 мартда тугамайди»
Россиядаги сайловлардан кейин нима бўлиши ҳақида гапирар экан, Волков мухолифатчиларнинг сиёсий кураши «режим тугагунча» давом этишига ваъда берди. «17 мартдан кейин янги сиёсий лойиҳалар, янги ғоялар пайдо бўлади, биз Алексейсиз, лекин унинг тамойилларига кўра, унинг буйруғига кўра ўзимиз ишлаб чиқишимиз керак. Ғайриоддий ғоялар, умумий қабул қилинган сиёсий амалиётга зид бўлган лойиҳалар билан чиқиш лозим, лекин режим охир-оқибат парчаланмагунча унга зарба берилади», деди Леонид Волков.
Алексей Навалний 1 феврал куни ижтимоий тармоқларда эълон қилган сўнгги постида ўзини қўллаб-қувватлаётганларни 17 март куни роппа-роса тушда сайлов участкаларига келишга чақириб, буни «тўлиқ қонуний ва хавфсиз ҳақиқий умумроссия норозилик акцияси» деб атади.
16 феврал куни Федерал жазони ижро этиш хизмати (УФСИН) Ямал-Ненец автоном округи бўйича бошқармаси Алексей Навалнийнинг 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этганини маълум қилди. Навалнийнинг шериклари мухолифат етакчисининг ўлдирилгани эҳтимоли юқори эканини айтди.
Мавзуга оид
22:15 / 07.11.2024
Песков Ҳарриснинг сўзларига «Путин одамларни емайди» деб жавоб қайтарди
10:51 / 06.11.2024
Россияда «ЧГК» ўйинчилари уюшмаси «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024