Telegram платформаси канал эгаларига реклама учун пул тўлашни бошлайди
Аммо бир шарт бор: даромадни фақат Toncoin криптовалютасида олиш мумкин.
Павел Дуров март ойидан бошлаб Telegram каналлари эгалари ўз блогидаги реклама учун роялтининг бир қисмини олиши мумкинлигини эълон қилди.
Хусусан, гап юздан ортиқ мамлакатларда ишга тушириладиган Telegram Ad Platform реклама монетизация платформаси ҳақида бормоқда. Бу мамлакатларда муаллифлар Telegram ўз каналларидаги реклама баннерларидан оладиган фойданинг 50 фоизига эга бўлади.
Аммо бир шарт бор: даромадни фақат Toncoin криптовалютасида олиш мумкин. Дуровнинг қайд этишича, бу муаллифларга даромад билан нима қилишни мустақил ҳал қилишда ёрдам беради: уни чиқариб олиш ёки канал ривожига сармоя сифатида сарфлаш.
Telegram платформасида реклама 2021 йилда пайдо бўлган. У фақат 1000 ёки ундан ортиқ обуначи бўлган каналларда кўрсатилади, шахсий суҳбатлар ва гуруҳларда кўрсатилмайди. Фойдаланувчилар уни Premium обунаси билан ўчириб қўйиши мумкин, бироқ канал эгалари реклама устидан назоратга эга эмас: улар реклама блокини ўчира олмайди ёки унинг мазмунига таъсир қила олмайди.
Мавзуга оид
20:17 / 21.09.2024
Telegram турли мамлакатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қила бошлади
10:02 / 19.09.2024
Telegram’дан сохта ҳавола жўнатиб ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди
23:29 / 18.09.2024
Дуров фарзандларининг онаси Telegram активларига даъво қилмоқда
10:00 / 07.09.2024