2023 йилда АҚШ чегарасини 50 минг марказий осиёлик ноқонуний кесиб ўтгани айтилди
Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Жумладан, 17 минг ватандош бошпана сўровларини кўриб чиқувчи суд жараёнини кутмоқда.
АҚШ Монтана штати сенатори Стив Дэйнс матбуот анжуманида «юқори мартабали амалдор»га таяниб, 2023 йилда Марказий Осиёдан келган 50 мингдан ортиқ одам АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтганини айтди. Бу ҳақда Daily Mail ёзди.
Дэйнс сўзларига кўра, расмийлар ноқонуний мигрантлар оқимидан хавотирда ва улар Қўшма Штатларга хавф туғдириши мумкин.
АҚШда бошпана сўровларини кўриб чиқиш жараёнини кузатувчи TRAC нотижорат ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирда камида 40 минг марказий осиёлик бундай ишлар бўйича суд жараёнини кутмоқда. Улардан 17 минг нафари Ўзбекистон, 7 минг нафари Қирғизистон, 3 минг нафари Тожикистон, 2,7 минг нафари Қозоғистон, 2 минг нафари Туркманистон фуқароларидир.
Стив Дэйнс чегарадаги мигрантлар инқирози бўйича АҚШ президенти Жо Байденга хат ёзиб, чора кўришни сўраган. Daily Mail нашри келтирган расмий маълумотларга кўра, у 2021 йилда ҳокимиятга келганидан бери 7,3 миллиондан ортиқ мигрант АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.
Мавзуга оид
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
23:51 / 07.11.2024
АҚШдаги тадқиқот марказидан 40 га яқин маймун қочиб кетди
23:15 / 07.11.2024
Трамп — президент! У Украинадаги урушни тўхтата оладими?
22:15 / 07.11.2024