Ўзбекистон | 15:00 / 29.02.2024
39148
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Chevrolet’дан баҳорги чегирмалар вақти! 70 миллион сўмгача фойда билан харидлар имконияти!

Баҳор фасли кириб келиши билан Chevrolet сизни автомобилларга фойдали таклиф билан янгиланиш ва янги имкониятларнинг ёрқин саёҳатига таклиф қилади. 1 март кунидан бошлаб Chevrolet Tahoe, Traverse, Equinox, Captiva ва Onix автомобил моделлари учун ҳайратланарли чегирмаларни тақдим этувчи баҳорги акция старт олади. 

Chevrolet автомобиллари ишончлилик, барқарорлик ва хавфсизлик рамзидир. Автомобиллар, хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар мавжудлиги бутун Ўзбекистонни қамраб олади. Кўпгина рақобатчиларини ортда қолдириб, дунёдаги энг ишончли брендларнинг ТОП 5 лигига кирган бренд ҳисобланади.

Chevrolet билан қулайлик ва хавфсизлигингиз учун фойдали сармоя киритиш имкониятини бой берманг.

Chevrolet'дан баҳорги акция чегирмалари:

Chevrolet Onix: чегирма - 15 миллион сўм;

Chevrolet Captiva: чегирма - 15 миллион сўм;

Chevrolet Equinox: чегирма - 25 миллион сўм;

Chevrolet Traverse: чегирма - 48 миллион сўм;

Chevrolet Tahoe: чегирма - 70 миллион сўм.

Акция учун мўлжалланган автомобиллар сони чекланган! Баҳорни янги Chevrolet автомобили билан кутиб олинг!

Chevrolet Onix

“Chevrolet Onix – энг юқори стандартларга жавоб берадиган замонавий автомобил. Янги модел ёрқин дизайн, замонавий интеръер ҳамда қулайлик ва хавфсизлик учун барча зарур опцияларни ўзида мужассамлаштиради.

 Автомобиллар 2 турдаги CSS Prime янги авлод двигателлари билан тақдим этилади. 1,2 литрли 132 от кучига эга турбо двигател ҳамда 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган ва 1,2 литрли 90 от кучига эга атмосферали двигател 5 поғоналик механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Автомобил 10,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, шу билан бирга аралаш циклда 100 км учун фақат 5,9 л ва шаҳар ташқарисидаги йўлда 4,7 л сарфлайди. 5 ўриндиқли ушбу седан саёҳатлар учун хоҳ у оилавий, хоҳ дўстлар орасида ёки хизмат сафари билан шайланган ходим бўлсин умуман, барча-барча учун ҳам бирдек идеал. Chevrolet Malibu автомобили билан ўхшашлиги юқори тоифадаги автомобиллардан қолишмайдиган мустаҳкам ва замонавий ташқи кўриниш беради.

Chevrolet Captiva

Автомобил Chevrolet русумларини ишлаб чиқаришда тўпланган бой тажриба асосида яратилган бўлиб, ўзида SUV ''3S'' яъни Stylish, Spacious, Smart (ўзига хос услуб, шинам ва ақлли) каби замонавий концепцияни мужассамлаштирган. 

Ўзига хос ташқи кўринишидан ташқари, мазкур етти ўриндиқли автомобил юртимиз анъаналарига мос тарзда катта оилалар қолаверса, уларнинг барча аъзосини сиғдиришга мўлжалланган. Кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида ўриндиқлар "'soft touch" чарм матоси билан қопланган. 

Панорама люки салон ички қисмини янада табиий ёруғлик билан таъминлайди. Томга ўрнатилган рельслар эса пиёда сайр ҳамда велосипедда саёҳат қилишни хуш кўрувчи оилалар учун жуда мосдир. 10.4 дюймли сенсорли экран автомобил ахборот-кўнгилочар тизимининг юраги бўлиб, ён-атроф ёки орқа кузатув камераси ёрдамида 360 даражада тўлиқ назорат қилишни таъминлайди. 

Тежамкор 1,5 литрли турбо двигател ёнилғи сарфини ва керакли таъсирчанликни таъминлайди. Автоматик узатмалар қутиси (CVT Variator) ва электр бошқарувли рул ҳайдашингизни янада қулай қилади.

Автомобил LT1 , LT 2, va Premier комплектацияларида тақдим этилади.

Chevrolet Equinox

Юмшоқ гибрид старт-стоп тизими билан ишлайди. Ушбу автомобилларда оддий генератор ўрнига кучли қувватга эга мотор-генератор ўрнатилган. У секинлашганда электр энергиясини ишлаб чиқариб, юқори қувватли аккумуляторни зарядлайди. 

Замонавий технологияли двигател, шасси ва рул бошқарув тизими Chevrolet Equinox'да ҳар бир дақиқадан баҳраманд бўлиш имконини беради. Янги гибрид тизим — Гибрид транспортлар стандарт автомобилларга нисбатан камроқ эмиссияга эга бўлганлиги сабабли экологик нуқтаи назардан тўғри йўналишдаги қадамдир. 

Арсеналда, стандарт шаклда 670 литргача юкни сиғдира олади ва ўриндиқлар 1627 литргача буклана оладиган ўриндиқларга эга бўлган тўғри шакли ва катта очилиш билан ажралиб турадиган жуда кенг сиғимли багаж. 

Барча комплектациялар автомобилни бошқаришда максимал қулайлик ва хавфсизликни таъминлайдиган барқарор ҳаракатланиш тизими (ESC), 6 та хавфсизлик ёстиғи, Автоматик тормозлаш тизими, пиёдаларни аниқлаш тизими, мумкин бўлган олдиндан тўқнашув ҳақида огоҳлантириш тизими, тепаликка чиқишда ёрдам тизими каби опциялар билан жиҳозланган.

Автомобил 1LT T, 1LT RS va 3LT комлектацияларда тақдим этилади.

Chevrolet Traverse

Илғор технологиялар ёрдамида яратилган Chevrolet Traverse сизнинг келажакдаги режаларингизни амалга оширишда ёрдам беради. Автомобил таассурот қолдирадиган технологиялар билан жиҳозланган: Багажни қўлсиз очиш, автоматик тарзда чироқларни созлаш (узоқни яқинга ўтказиш), симсиз зарядлаш қурилмаси (индукцион), 360 градусли камера ва бошқа.

Интеллектуал тўлиқ ғилдиракли тизим сирпанчиқли йўлларда автомобил назоратини кучайтиради, олд ғилдиракларни танлаш тизими эса ёқилғи тежамкорлигини таъминлайди. Бундан ташқари, йўлда ҳаракат давомида тўлиқ ва олд ғилдиракли режимга ўтиб ҳаракатда давом этишингиз мумкин.

Traverse 3.6 литрли В6 двигатели 318 от кучига эга бўлиб, 7.6 сонияда 100км/с гача тезланиш билан автомобилни қулай бошқаришни ҳамда ёқилғи тежамкорлигини таъминлайди. Етти ўриндиқли автомобил қулайлик учун энг сўнгги функциялар билан бирга кўнгилочар ҳамда хавфсизлик бўйича энг илғор технологияларни таклиф этади.

Chevrolet Tahoe

Афсонавий ҳамда йирик ўлчамли йўлтанламас, фақат сизга тегишли бўлган таъсирчан кучнинг тимсоли. У ёрқин дизайн ҳамда кузовнинг ифодали чизиқлари билан ажралиб туради. Автомобил мотори В8 ҳажмдаги 5.3 литр ва 343 от кучи билан қувватлантирилган, 10 - поғонали автоматик узатма ва мослашувчан осма(подвеска) билан биргаликда ҳар қандай йўлда унутилмас таасурот тақдим этади.

Dynamic fuel managment ҳайдаш шароитларини кузатиб боради ва ёнилғи сарфини камайтириш ва замонавий атроф-муҳит қоидаларига жавоб бериш учун аниқ момент назоратини цилиндрни ўчириш билан бирлаштиради. Бирлаштирилган ёқилғи сарфи 100 км учун атиги 12,6 литрни ташкил қилади.

Адаптив пневматик осма(подвеска) 4-авлод Magnetic Ride Control ва энг янги мустақил орқа осма(подвеска) билан биргаликда ҳар қандай йўлда ишонч ҳиссини беради. Автомобилнинг стандарт жиҳозлари икки босқичли электрон бошқариладиган узатиш қутисини ўз ичига олади, бу янги Chevrolet Tahoe'нинг тенгсиз динамик имкониятларини кафолатлайди.

Батафсил маълумотларни расмий дилерликлар ёки компания call-марказидан олишингиз мумкин: (+998) 78–141–77–77

Сайт : uzautomotors.com

Инстаграм : instagram.com/uzautomotorsofficial

Фейсбук : fb.com/UzAutoMotorsOfficial

Youtube: youtube.com/c/UzAutoMotors/videos

Телеграм бот : t.me/UzAvtoSavdo_bot

Реклама

Мавзуга оид