Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Тимур Бутунбаев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Ҳабибулла Қувондиқов эса вазир ўринбосари этиб тайинланган.
Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевга янги ўринбосарлар тайинланди. Бундан вазирлик сайтидаги маълумотлар дарак беряпти.
Тимур Бутунбаев вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 1986 йил 6 ноябрда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. 2009 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Таълим бўйича ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2010−2017 йилларда ИИВнинг турли лавозимларида ишлаган. 2018−2024 йилларда президент администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Ҳабибулла Қувондиқов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У 1978 йил 13 июлда Қарши шаҳрида туғилган. 1999 йилда Тошкент молия институтини, 2006 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Олий бизнес мактабини тамомлаган.
2022 йилда у Wall Street Consult компаниясида молиявий маслаҳатчи лавозимида ишлаган, 2023-2024 йилларда эса муҳандислик иншоотларини қуриш билан шуғулланувчи UET Construction компанияси директори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
13:30 / 25.10.2024
Сув ресурсларини самарали бошқариш тизими жорий этилади
18:50 / 21.10.2024