Жамият | 19:00 / 01.03.2024
16015
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Қора денгизга бошқа нигоҳ билан: нега Болгарияга саёҳатга бориш керак

Asialuxe Travel миллий туроператори шу ёзда қуёшли Болгарияга таклиф қилади ва ушбу давлат нималар билан муҳаббатингизни қозониши ҳақида айтиб беради.

Бой тарих, чиройли табиат ва Қора денгиз қирғоқларига эга Болгария – шу ёзда ташриф буюриш керак бўлган йўналишлардан бири.

Ëқимли иқлим

 

Бу ерда иқлим ўртача-континентал: ёзда ҳарорат +29 даражагача кўтарилади, денгиз эса – +27 даражагача бўлади. Жазирама кузатилмайди, шу сабабли қулай сайр қилиш мумкин.

Тасаввур қилинг, Болгария майдони Ўзбекистондан 4 баробар кичикроқ, бу бутун мамлакатни ўрганишга имкон беради. Пирин миллий боғи, Странжа ва Родоп тоғлари ҳамда еттита Рила кўлига ташриф буюриш мумкин.

Виза

Asiasuxe Travel нафақат тур ва экскурсион дастур бўйича ёрдам беради, балки виза кўмагини ҳам тақдим этади. Виза жавоб ижобий бўлса, ариза топширилганидан 3-5 кундан кейин берилади.

Мовий байроқли пляжлар ва курортлар

 

Болгария исталган ёш ва хоҳишларга эга сайёҳлар учун ўйин-кулги ва қулайликларни тақдим этадиган Қора денгиз қирғоғидаги кўплаб курортлари билан машҳур.

Сув тоза, сокин ва туз миқдори кам, бу эса ҳатто болалар учун сузишни қулай қилади. Деярли ҳамма пляжлар сувга равон кириш имконияти билан қумли, тоза ва хавфсиз. Айнан шу сабабли уларга ҳар йили Мовий байроқ берилади. Уларнинг орасида – Албена, Оқ лагуна, Елените, Дюни ва Оазис бор.

Даволовчи курортлар

Болгария минерал сувга бойлиги бўйича дунёда 2-ўринда туради. Замонавий SPA-курортлар ва санаторийлар турли муолажаларни таклиф қилади: бальнеотерапия, лой билан даволаш ва даволовчи массажлар. Кўплаб сайёҳлар бу ерга нафас олиш тизимидаги касалликлар, астма, бўғимлар оғриғи, ОИТ касалликлари ва стрессдан халос бўлиш учун келишади.

Нархлар

Энг муҳими Болгария – бу ҳамёнбоп нархларда пляжда дам олиш, гастрономик саёҳат ва соғломлаштирувчи туризмнинг идеал мувофиқлигидир.

Asialuxe Travel миллий туроператори Бургасга қуйидагилар киритилган комплекс тўпламларни таклиф қилади: тўғридан-тўғри парвоз, меҳмонхонада яшаш, аэропорт-меҳмонхона-аэропорт бўйича трансфер ва тиббий суғурта.

Нархлар икки кишили жойлашув билан бир нафар вояга етган киши учун кўрсатилган:

· Martinez 4* 15,6 млн сўмдан бошлаб

· Alua Helios Bay 4* 18,1 млн сўмдан бошлаб

· Melia Sunny Beach 4* 19,9 млн сўмдан бошлаб

· Voya Beach Resort 5* 20,3 млн сўмдан бошлаб

· Aqua Paradise Resort 4* 21 млн сўмдан бошлаб

· Wave Resort 5* 22,1 млн сўмдан бошлаб

· Secrets Hotel 5* 23,7 млн сўмдан бошлаб

· HVD Reina Del Mar 5* 33,1 млн сўмдан бошлаб

Тошкент – Бургас – Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри рейслар 15 июндан йўлга қўйилади. Парвоз қулай самолётларда иссиқ таом билан бор-йўғи 4,5 соат давом этади.

Дам олиш вақтида зарур бўлса Asialuxe Travel компаниясининг Бургасдаги ваколатхонасига мурожаат қилиш мумкин.

Туристик тўпламлар Asialuxe Travel сотув офисларида ва Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида мавжуд.

Сайт: asialuxe.uz

Телефон: +998 71 201 77 77

Facebook: asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: @t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид