Болалар омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан мансабдор шахсларга огоҳлантириш ва тақдимномалар киритиш, бола ҳуқуқларини бузганларни жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга деб белгиланди. Болалар омбудсмани 14 та ҳудудда ўз вакилларига эга бўлади.
Қонунга кўра, бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.
Вакил ўз ваколатларини мустақил равишда ҳамда
давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ҳамда ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобд ордир.Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади.Қонунга кўра, бола ҳуқуқлари бўйича вакил:
- мансабдор шахсл арга бола ҳу қуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантири шлар юбориш;
- давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
- ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида бола ҳуқуқлари бузилганл иги аниқланган шахсла рни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимосномалар ки ритиш ҳуқуқига эга.
Вакил ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай Олий Мажлис палаталарига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиш ҳолати ҳақида маъруза тақдим этади.
Вакил болага нисбатан қийноққа солиш ва бошқа
шафқатсиз, ғайри инсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўзининг Қорақалпоғистон Респу
бликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилини тайинлайди.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
16:59 / 04.12.2024
Андижондаги мутасаддиларнинг ҳаракатларига баҳо бериш учун огоҳлантирув ҳужжати киритилди — Болалар омбудсмани
18:47 / 03.12.2024
Андижонда мактаб ўқувчилари “қизил тоифа”га ажратилди
20:40 / 28.11.2024