Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказмоқчи
Эроннинг Ҳамадон шаҳрида Бухоро вилояти ва маҳаллий ишбилармон доира вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси кўмагида ушбу мамлакат Ҳамадон шаҳрида Бухоро вилояти ва маҳаллий ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон инвестициявий ҳамда сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ва B2B шаклидаги учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев тақдимотнинг очилиш қисмидаги нутқида мамлакат сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти, хусусан, хорижий сармоядорлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо айланмаси мавжуд салоҳиятга жавоб бермаслиги ва ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга барча имкониятлар борлиги таъкидланди.
Ҳамадон Савдо-саноат, конлар ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Раҳим Мортазаи икки томонлама савдо ҳажмини ошириш борасида юқори натижаларга эриш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
11:27
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024