Тошкентда Telegram орқали фуқаронинг 74,5 млн сўм пулларини ўзлаштирган 16 ёшли ўсмир ушланди
У Telegram’да ҳаволалар жойлаб, улар орқали фуқароларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, пулларни ўзлаштирган.
Тошкент шаҳрида фуқароларга Telegram орқали сохта ҳавола юбориб, уларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи, 48 ёшли аёл ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан номаълум шахс 74,5 млн сўм пулларни ўзлаштириб олганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи, 16 ёшли Х.Й. содир этгани аниқланган.
Унга кўра, Х.Й. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмундаги ҳавола жўнатиб, банк картаси маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб келаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Й.нинг содир этилиб фош қилинмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:26 / 23.12.2024
Telegram 2024 йилда 1 миллиард доллар даромад қилди
20:54 / 12.12.2024
Telegram 2024 йилда 15 миллиондан зиёд канал ва гуруҳларни блоклади
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
20:04 / 26.11.2024