Ўзбекистон | 17:00 / 04.03.2024
5497
5 дақиқада ўқилади
Реклама

ASUS иштиёқманд геймерлар учун мўлжалланган ROG Zephyrus G16 (2024)`нинг имкониятлари ҳақида гапириб берди

Фото: ASUS

Ажойиб OLED-дисплей, сунъий интеллект алгоритмларига эга нейропроцессор ва қойилмақом совутиш тизими, шунингдек, юпқа ва чиройли корпус ичидаги флагман NVIDIA GeForce RTX 4090 график картаси геймерлар учун максимал самарадорликни таъминлайди.

ASUS янгиланган ROG Zephyrus G16 (2024) ўйин ноутбукини тақдим этди ва унинг талабчан фойдаланувчиларнинг ҳаёти учун фойдали томонлари ҳақида ўртоқлашди.

Янги маҳсулот сунъий интеллект алгоритмлари ва қойилмақом совутиш тизимига эга Intel Core Ultra 9 185H нейропроцессори, шунингдек, ноутбуклар учун флагман ҳисобланган NVIDIA GeForce RTX 4090 видео картаси билан жиҳозланган бўлиб, улар геймер учун доимий юқори унумдорликни таъминлайди. Ноутбук, шунингдек, замонавий нозик корпус дизайни, ROG Nebula OLED дисплейи ва янги акустикага эга бўлди.

Технология чўққисидаги экран

Геймер учун ўз ноутбукининг дисплейи бошқа компонентларга қараганда кўпроқ муҳим ҳисобланади, шунинг учун юқори даражадаги ўйин қурилмаси иложи борича мукаммал экран хусусиятларига эга бўлиши керак. Янги Zephyrus G16`нинг параметрлари айнан шундай. У 16 дюймли катта диагоналли экранга эга бўлиб, томонлар нисбати 16:10, ундан фойдаланаётган инсон экранда бўлаётган воқеаларга тўлалигича сингиб кетиши аниқ.

Zephyrus G16 компаниянинг ROG Nebula OLED дисплейига эга бўлган биринчи ўйин ноутбукидир. Айнан шу сабабга кўра, экран юқори даражадаги хусусиятлари билан ажралиб туради.

Янги G16 2,5К матрица ўлчамларига ва 240 Гц тасвирни янгилаш тезлигига эга. Жавоб бериш тезлиги – 0,2 мс. Ноутбук дисплейи DCI-P3 ранг майдонининг 100 фоизини қамраб олади ва G-Sync технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу эса кадр тезлиги қисқа вақтга пасайганда ҳам ҳаракатланувчи объектларнинг аниқ кўрсатилишини таъминлайди.

Талабчан инсонлар учун ишончли куч

Янги ROG Zephyrus G16 2024 ичида сунъий интеллект алгоритмларига эга юқори даражадаги Intel Core Ultra 9 185H нейропроцессори ва флагман ҳисобланувчи NVIDIA GeForce RTX 4090 график картаси мавжуд. Ноутбукдаги бу иккита компонент тақдим этадиган ажойиб қувват туфайли талабчан фойдаланувчиларнинг ҳатто энг мураккаб вазифалари ҳам қийинчилик туғдирмайди.

32 Гб сиғимли ноутбукдаги оператив хотира LPDDR5X-7467 МГц стандартига эга бўлиб, бу нафақат иловаларни очиш тезлигини, балки қурилма операцион тизимининг умумий иш фаолиятини ҳам оширади. Бундан ташқари, фойдаланувчи эҳтиёжлари учун компьютерда М.2 PCIe интерфейсли 4 ТБ гача сиғимга эга 2280 SSD ўрнатилган.

Zephyrus G16 оғир ўйинларни максимал график созламаларида кечикишларсиз, шунингдек, катта ҳажмдаги видеоларни монтаж қилиш ва якуний натижани юқори тезликда кўрсатувчи 3D рендерлар яратиш каби ресурс талаб қиладиган ижодий вазифаларини осонликча бажара олади.

Сўнгги авлоддаги ўзига хос совутиш тизими

Янги ва ноёб совутиш тизими корпус учун қулай ҳароратни сақлаш ва Zephyrus G16 ички компонентларининг ажойиб кучини маромда ушлаш учун жавобгардир. Бу ноутбукнинг асосий қисмларини янада самаралироқ совутишга ёрдам беради ва эгаси корпусни қўллари билан ушлаб кўрганда, ундаги иссиқликни сезмайди, бу эса ўйин ўйнаш ёки контент яратишда қулайликни таъминлайди.

Учта вентилятор ва буғли камерали тўлиқ кенгликдаги радиатор нозик ва енгил корпусга мос келади. Совутиш тизимидаги иккита вентилятор – Arc Flow иккинчи авлодига мансубдир. Учинчиси ихтиёрий ва иссиқ ҳавони GPU ва бошқа компонентлардан совутгичларга ва корпусдан ташқарига йўналтириш учун ишлатилади. NVIDIA GeForce RTX 4080 ёки NVIDIA GeForce RTX 4090 график карталари каби кучли компонентлардан иссиқликни максимал даражада олиб ташлаш учун буғли камера ва иккита вентилятордан фойдаланилади.

Ҳар қандай кайфият учун мос келадиган корпус

Янги ROG Zephyrus G16 кўпчилик фойдаланувчиларнинг хоҳишларига мос услубда ишлаб чиқилган. Ноутбук геймерлар учун мос компонентларга эга бўлса-да, унинг дизайни мутлақо ўзига хос ва одатий геймерлар учун ноутбукларникига ўхшамайди. Ноутбукнинг келажакдаги эгалари учун ROG дизайнерлари икки хил ранг таклиф қилишган – Platinum White ва Eclipse Grey.

Ажралиб туришни хоҳлайдиган геймерлар ёки шахсий компьютерини ўз кайфиятига мослаштиришни афзал кўрадиган фойдаланувчилар учун ROG Zephyrus G16 корпусида махсус элемент – Slash LED массиви мавжуд. У қурилманинг дисплей қопқоғида жойлашган ва ташқи кўриниши билан ўз эгасининг рақиблар билан жангларда ғалаба қозониш истагини ифодалаб туради.

G16 фойдаланувчилари учун ноутбукнинг қалинлиги ёқимли бонус бўлади – атиги 1,49 см ва унинг оғирлиги – 1,85 кг. Ушбу кўрсаткичлар сабабли фойдаланувчи гаджетни рюкзак ёки сумкада олиб юрганда чарчаб қолмайди.

ROG Zephyrus G16`ни Ўзбекистондаги электроника дўконларидан, шунингдек, ASUS`нинг расмий ҳамкори: upg.uz`дан харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Мавзуга оид