Beeline Uzbekistan ва vivo компаниялари футбол бўйича Европа чемпионатига йўлланма совға қилишмоқда
Футбол байрами яқинлашмоқда! Beeline ва vivo Uzbekistan компаниялари ушбу катта ҳодисанинг бир қисмига айланиш учун ноёб имконият тақдим этишмоқда. 4 мартдан 28 апрелгача давом этадиган янги EURO BOOM акциясида иштирок этинг ва ЕВРО-2024 ярим финали ёки финалига йўлланмани қўлга киритинг!
Футбол бўйича Европа чемпионати 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар Германияда бўлиб ўтадиган UEFA бошчилигидаги миллий терма жамоаларнинг асосий мусобақаси ҳисобланади. ЕВРО-2024 — шунчаки мусобақа эмас, бу бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни бирлаштирган ҳақиқий футбол байрамидир.
Акциянинг ҳар бир иштирокчиси кўплаб совринлардан бирини ютиб олиш имкониятига эга, жумладан: Европа чемпионати финал ва ярим финали учун Германияга йўлланмалар, 100 миллион сўмгача пул мукофотлари, vivo смартфонлари, 30 кунга 1 ТБ ҳажмдаги интернет-тўпламлар ҳамда чиройли рақамлар.
Барча иштирокчилар орасида ўтказиладиган акциянинг якуний ўйини футбол бўйича Европа чемпионати финалига икки кишилик йўлланма ёки қўшимча пул суперсовринларини қўлга киритиш учун ноёб имкониятларни яратади. Германияга йўлланма авиачипта, меҳмонхонада жойлашиш, спорт мусобақасига чипта, шунингдек, тиббий суғурта ва виза тўловларини ўз ичига олади.
Акцияда қатнашиш жуда осон: қуйидаги шартлардан бири бажарилса, кифоя: Beeline Uzbekistan компаниясининг янги мижозига айланиш ёки ҳисобни 40 000 сўм ва ундан кўпроққа тўлдириш; 10 ГБ ёки ундан ортиқ ҳажмли 30 кунлик интернет-тўпламни харид қилиш ёки янги vivo смартфонини фаоллаштириш лозим.
«Биз vivo Uzbekistan билан биргаликда мижозларимизга нафақат қулай мулоқот шартлари, балки 2024 йилги Европа чемпионатининг унутилмас таассуротларини ҳам тақдим эта олишимиздан мамнунмиз. Биз акцияда иштирок этиш шартларини иложи борича оддий ва қулай қилишга ҳаракат қилдик. Акциянинг ҳар бир иштирокчиси ЕВРО-2024 йўлланмасини ютиб олиш ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритиш имкониятига эга», — дея изоҳ берди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
Ўйинни ҳар чоршанба куни жонли эфирда Beeline TV, шунингдек, Beeline Uzbekistan'нинг Instagram, Facebook ва YouTube'даги расмий саҳифаларида кузатиб бориш мумкин.
Соврин ютиш имкониятлари ҳар ҳафта янгиланади, уларни Beeline Uzbekistan иловасида текшириб бориш мумкин. Ҳар сафар балансни 40 000 сўмга тўлдириб, абонент 1 та имкониятга эга бўлади, агар баланс Beeline Uzbekistan ёки Beepul иловаси орқали тўлдирилса, имконият икки каррага ортади. Ҳажми 10 ГБ дан бошланган 30 кунлик ҳар бир харид қилинган интернет-тўплам учун 1 та имконият берилади, янги vivo смартфонини фаоллаштириш эвазига эса иштирокчи дарҳол 10 та имкониятга эга бўлади.
«vivo — шунчаки замонавий ва ҳамёнбоп смартфон эмас, бу — ҳаёт тарзи. Биз мижозларимизга нафақат энг яхши қурилмаларни, балки ажойиб таассуротларни ҳам улашишга интиламиз. Beeline Uzbekistan билан ҳамкорликдаги EURO BOOM акцияси барча футбол мухлисларига совғамиздир. vivo ушбу ҳамкорлик натижасида мижозлар ЕВРО-2024 да иштирок этиши янада қулайлашганидан мамнун. Акцияга қўшилинг, севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва ажойиб совғаларни ютиб олинг!» — дея улашади vivo Uzbekistan бош директори LIU XIN.
Бош совринни қўлга киритиш ва йилнинг асосий футбол тадбирининг бир қисмига айланиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Акция шартлари ва совринлар ҳақида батафсил маълумотларни digital-оператор сайтидан билиб олинг.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
BBL Tashkent Limited МЧЖ vivo Uzbekistan компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги расмий вакили.
vivo 2009 йилда ташкил этилган мобил телефонлар ва шунга боғлиқ хизматларга ихтисослашган таниқли технологик компания.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
16:00 / 26.11.2024
Beeline Uzbekistan комплаенс уфқларини кенгайтирмоқда
17:20 / 21.11.2024
GSMA Beeline Uzbekistan ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда M360 Euroasia’ни Тошкентга олиб келади
18:00 / 06.11.2024
"Ҳамкорингизни билинг: комплаенс бизнесга хавф-хатарсиз ўсишда қандай ёрдам беради" — Beeline Uzbekistan Тошкентдаги форумга таклиф қилади
18:00 / 04.11.2024