Ўзбекистон | 11:51 / 04.03.2024
3889
1 дақиқада ўқилади

Кубанинг янги элчиси Тошкентга ташриф буюрди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Куба элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Боку шаҳрида) Карлос Валдес де ла Консепсённи қабул қилди.

Фото: ТИВ

«Кубанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Карлос Валдес де ла Консепсён жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Ўзаро муносабатларни қатор соҳаларда янада ривожлантириш, айниқса, товар ва хизматлар экспортини рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.

«Жаноб элчига мамлакатимиздаги ўз фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», дейди Бахтиёр Саидов.

Карлос Валдес де ла Консепсён 2019 йилдан 2024 йилгача Кубанинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Алфредо Ньевес Портуондо ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид