Аёл қизларига тазйиқ ўтказиб, урган эри устидан болалар омбудсманига мурожаат қилди
Болалар омбудсмани сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан ҳолат ўрганилди ҳамда мурожаатчининг ўзига ва икки нафар қизига ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди.
Болалар омбудсмани котибиятига фуқаро Д.Р. (аёл)дан турмуш ўртоғи А.Р.нинг фарзандларига ўтказган тазйиқ ҳолатлари юзасидан мурожаат келиб тушди.
Д.Р. турмуш ўртоғининг маст ҳолатда 2008 йилда туғилган М.Р. ва 2012 йилда туғилган М.А. қизларини урганлиги ҳамда уларга нисбатан турли шаклда тазйиқ ўтказганлиги юзасидан ИИБга мурожаат қилганлигини, бироқ ҳолат юзасидан мутасаддилар тегишли чора кўрмаганлигини, қизларига «ҳимоя ордери»ни бериш бўйича аризаси эса қаноатлантирилмаганлигидан норозилигини билдириб, ушбу вазиятни ҳал қилинишида кўмак сўраган.
Болалар омбудсмани сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан ҳолат ўрганилди ҳамда 31 январ куни мурожаатчи Д.Р.нинг ўзига ва икки нафар қизига ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди.
Аёлнинг турмуш ўртоғи ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганиш билан биргаликда, у ҳимоя ордери доирасидаги тақиқлар ва уларни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантирилди.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттириши айтилган.
Мавзуга оид
10:11 / 06.12.2024
Омбудсманга руҳий, жисмоний босим юзасидан 158 та шикоят келиб тушди
20:16 / 26.11.2024
Оғир касалликка чалинган маҳкумлар жазони ўташдан озод қилинди
14:09 / 31.08.2024
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
20:44 / 16.08.2024