Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
Meta корпорациясининг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди.
Жумладан, Facebook веб-сайтига киришда муаммолар юз берди, тизимга киришнинг ҳеч қандай усули иш бермади - исм ва пароллар қабул қилинмай қолди.
Шунингдек, иккала ижтимоий тармоқнинг хабарлар лентаси янгиланмай қолди.
Downdetector маълумотларига кўра, шунга ўхшаш муаммолар ҳамма жойда кузатилди. Google хизматлари, WhatsApp, Tik-Tok ва бошқа машҳур сайтлар фаолиятида ҳам узилишлар юз берди.
Кейинчалик, Facebook ўз ишини тиклаб олди, Meta вазиятни тўғирлаш устида ишлаётганини маълум қилди.
Ҳозирча, ижтимоий тармоқлардаги муаммолар нима сабаб туфайли юз бергани ҳақида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024
Instagram ота-оналарнинг ўсмир фарзандлари аккаунтлари устидан назоратини кучайтиради
14:30 / 17.09.2024
Meta «Россия сегодня» ва RT'ни ўз иловаларида тақиқлади
09:31 / 28.08.2024