Иқтисодиёт | 15:35 / 05.03.2024
13204
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма лойиҳалар бўйича муаммоларни бирга ҳал этиш механизмини ишлаб чиқди

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ҳамда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш жараёнини кўриб чиқди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев ўртасида онлайн-форматда музокаралар ўтказди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири маълумотларига кўра, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокидаги музокаралар доирасида олий даражадаги ташриф якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш ишлари батафсил кўриб чиқилди, жумладан, инвестиция ва савдо шартномалари ижроси ҳамда икки томонлама кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Кимё, электротехника, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳамда мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди.

Музокаралар якуни бўйича қўшма ташаббусларни жадал амалга ошириш жараёнида юзага келадиган масалаларга тезкорлик билан муносабат билдириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди, амалга ошириш муддатлари белгиланди, шу каби ишчи учрашувларни ўтказиш амалиёти келишиб олинди.

Мавзуга оид