Украина Донбассдаги юришни тўхтатишга уринмоқда, Россия шаҳарлари бўйлаб ташвиқот поезди ҳаракатланмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 740-куни ўтди.
Самара областида шикастланган кўприк
Самара областида портлаш оқибатида Чапаевка дарёси устидан ўтган кўприк қисман шикастланди. Мавжуд маълумотларга кўра, портлаш оқибатида жабрланганлар бўлмаган, аммо бу поездлар ҳаракати графигига таъсир кўрсатган. Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси «темирйўл кўприги сафдан чиқарилган фактини тасдиқлаган». Бошқармадагиларнинг ҳисоблашича, кўприкдан Чапаевкадаги «Полимер» заводида ишлаб чиқарилган ҳарбий юкларни ташиш учун фойдаланилган.
Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги техникалари
Донецк области асосий жанглар кечаётган жой бўлиб қолмоқда. Феврал ойи ўрталарида Авдийивкани эгаллаган Россия қўшини муваффақиятни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. «Таврия» оператив-стратегик қўшинлар гуруҳи расмий вакили Дмитро Лиховий 4 март куни Авдийивка йўналишида РФ қўшинлари ҳаракатини тўхтатишга муваффақ бўлингани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, РФ қуролли кучлари Новопавловск йўналишидаги (олдинги Марйинка) Новомихайловкани эгаллаш учун захира кучларни олиб келишда давом этмоқда.
Бахмут яқинидаги украин артиллерияси
Россиялик ҳарбийлар 2023 йил баҳорида эгаллаб олган Бахмут атрофида жанглар давом этмоқда. Американинг Урушларни ўрганиш институтининг (ISW) 4 март кунги ҳисоботида айтилишича, РФ қўшини Ивановске аҳоли яшаш пунктини эгаллашга уринмоқда, украинларнинг моддий-техник таъминот йўли шу ер орқали ўтади.
РФ мудофаа вазирлигининг «Куч ҳақиқатда» тарғибот поезди
РФ мудофаа вазирлиги 23 февралдан 8 майга қадар «тарғибот-пропаганда акцияси»ни ўтказмоқда, унинг доирасида Россия шаҳарлари бўйлаб «Куч ҳақиқатда» («Сила в правде») поезди ҳаракатланади. Ташкилотчилар режасига кўра, поезд Москвадан Владивостокка бориб, ортга қайтади, йўл давомида 75 станцияда тўхтайди. «Тарғибот поезди таркиби Улуғ Ватан уруши қуролли ва ҳарбий техникалари намуналари акс эттирилган „Бу кунлар шон-шуҳратни ўчира олмайди“ тематик вагони, шунингдек экспозицияси Украина раҳбарияти ва улар томонидан сингдирилган нацизм мафкурасининг жиноий ниятларини фош этувчи „Орзудаги алянс“ вагонини ўз ичига олади», — дейилган РФ мудофаа вазирлиги тарқатган пресс-релизда.
Мавзуга оид
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024