Ўзбекистон | 08:45 / 06.03.2024
4499
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ерга оид энг кўп ҳуқуқбузарлик ҳолати Янгийўлда аниқланди 

Тошкент вилоятида бир йилда жами 4 мингга яқин ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Фото: Kun.uz

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси хабарига кўра, идора томонидан 2023 йил давомида олиб борилган назорат тадбирлари давомида жами 3 949 та ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. 

Энг кўп ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

  • Янгийўл тумани — 251 та;
  • Тошкент тумани — 248 та;
  • Юқори Чирчиқ тумани — 241 та;
  • Бўстонлиқ тумани — 210 та.

Бошқарма фуқаролардан рухсатсиз қурилиш қилмасликни, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олмасликни ва эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлганда ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказишни сўраган.

Мавзуга оид