Уй-жой кодексида суд қарорисиз уй-жойдан маҳрум этиш мумкин эмаслиги белгиланяпти
Мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатли таъминлашга хизмат қилувчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан Уй-жой кодекси ва “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Уй-жой кодексининг 11-моддасида турар жойлар ташқи кўринишини ўзгартириш, уларни қайта қуриш ёки бузиш шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши белгиланмоқда. Амалда турар жойларнинг кўринишини ўзгартириш, уларни қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилар эди.
Ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарлар ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланишини таъминлаш белгилаб қўйилмоқда.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги янги таҳрирдаги конституциянинг 47-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.
Мавзуга оид
14:40 / 22.12.2024
Эскроу тизими: у жорий этилса, мижозлар қурувчиларга алданмайдими?
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
10:11 / 18.12.2024
Уй-жой қурилишида янги тизим жорий этилиши мумкин
21:02 / 12.12.2024