Ўзбекистон | 14:59 / 07.03.2024
3442
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Британия Бобур тўғрисида филм олиш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон элчихонасида Mughals the Series компанияси продюсери Мамта Кааш ҳамда Scenario films компанияси сценарий муаллифи Гарет Жонс билан учрашув ўтказилди.

Фото: «Дунё» АА

«Дунё» хабарига кўра, мулоқот давомида буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур тўғрисида филм яратиш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Британия томони мазкур фильмнинг сценарийси «Бобурнома» тарихий асари асосида ишлаб чиқилиши, шунингдек филмнинг инглиз тилида тасвирга олиниши ва уни ғарб давлатларининг катта экранларида намойиш этиш имконияти мавжуд эканлигини қайд этди.

Суҳбат якунида ушбу филмни тасвирга олиш масалаларини батафсил муҳокама этиш учун британиялик ижодкорлар ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Кинематография агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказишга келишиб олинди.

Мавзуга оид