Ўзбекистон | 07:51 / 07.03.2024
13282
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан қатновчи шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланди  

20 март кунидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишлари ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади. 

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳридан қатновчи шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланди.

“Ўзтемирйўлйўловчи” хабарига кўра, 2024 йилнинг 20 март санасидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишлари ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади. 

Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширади.

Масалан, эндиликда Тошкент - Бекобод - Тошкент йўналиши ягона тариф нархи 12 000 сўм, Тошкент - Ҳожикент - Тошкент йўналиши 10 000 сўм. 

Электрон тарзда (АТТО) тўлов қилмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўмга кам тўлаши мумкинлиги айтилди.

Мавзуга оид