Украинадаги урушнинг 745-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
BBC ва «Медиазона» кенг кўламли уруш бошланганидан буённ Украинада ҳалок бўлган 46 минг россиялик ҳарбий ўлимини очиқ манбалар орқали тасдиқлади .
Франция мудофаа вазири Себастян Лекорню француз ҳарбийлари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун эмас, балки миналардан тозалаш ёки украин аскарларини ўқитиш мақсадида Украинага юборилиши мумкинлигини маълум қилди.
Француз компаниялари Украина ҳудудида ҳарбий техникалар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни бошлайди.
Белгород областининг Рождественка қишлоғида украинларнинг камикадзе дронлари ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Харкив области Купянск шаҳри ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлди; Чуҳуйив ўққа тутилиши оқибатида уч ёшли бола жароҳатланди.
Владимир Зеленский Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди . Туркия ўз ҳудудида урушни якунлаш бўйича Украина ва Россия ўртасидаги саммитни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Жо Байден Конгрессга ҳар йилги мурожаатида Украинага ҳарбий ёрдамни маъқуллашга чақирди .
Чехия бош вазири Петр Фиала Украинага 300 мингта ўқ-дори етказиб бериш учун етарли маблағ тўплашга муваффақ бўлингани ҳақида хабар берди .
Bloomberg Украинани тиклаш 1 триллион долларга тушиши, тахминий режа аллақачон мавжудлиги ҳақида хабар берди .
Бахмут яқинидаги украин аскарлари чехлар гаубицалари билан
Украина қуролли кучлари жангчилари чехларнинг 152-мм калибрли, «Дана» номли ўзиюрар гаубицасини Россия позицияларига ҳужум қилиш учун тайёрламоқда.
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Бахмут (амалда кенг кўламли уруш бошидан буён штурм қилинган ва буткул вайрон бўлган) бир йилча олдин рус қўшини томонидан эгалланганди. Шунга қарамай, шаҳар атрофида жанглар ҳамон давом этмоқда.
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Украина «Дана» гаубицаларини сотиб олишни 2018 йилдаёқ режалаштирганди , аммо якунда улар мамлакатда фақат 2022 йил апрелида, Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин олиб келинди. Маълумотларга кўра, жами 26 дона техника келган (музокараларда эса 66 та ҳақида гап борганди). Хабар қилишларича , бундай гаубицалар жангларда қўлланаётгани ҳақида илк бор 2023 йил охирида маълум бўлган.
«Дана»нинг такомиллаштирилган варианти орқали 25,5 километр масофадаги нишонга зарба бериш мумкин.
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Харкив областида минадан тозалаш ишлари
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходими Харкив областидаги миналардан тозалаш машинаси олдида. БМТ вакиллари баҳоларига кўра , урушнинг икки йилга яқин даврида Украина ҳудудининг учдан бир қисми миналаштирилган. Globsec таҳлилий маркази 2023 йил апрелида эълон қилган маълумотга кўра , 174 минг квадрат километр майдонни мина ва бошқа портловчи моддалар бор-йўқлиги бўйича текшириб чиқиш зарур. Бу вақтда эса уруш давом этмоқда ва бундай майдонлар кенгайиши мумкин.
Polina Kulish / Gwara Media / Global Images Ukraine / Getty Images
Ҳозирда Украинанинг босиб олинган қисмидаги (мамлакатнинг 18 фоиз ҳудуди) муаммолар кўламини баҳолаш имконсиз — катта эҳтимол билан, у ерларда вазият Харкив ва Херсон областларининг озод этилган қисмларидагидан мураккаброқ. Агар миналардан тозалаш ишлари ҳозирги суръатларда давом эттирилса, бу жараён 757 йил вақт олиши мумкин, деб ҳисоблайди Globsec маркази. Украина ҳукумати эса нисбатан оптимистик фикрда ва бу ишни 40 йил ичида уддалаш мумкин деб ҳисоблайди.
Polina Kulish / Gwara Media / Global Images Ukraine / Getty Images
Human Righths Watch ҳуқуқ ташкилоти Россия инсон учун хавфли пиёдаларга қарши миналардан фойдаланишини хабар қилган . Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра , Москва бу урушда шундай қуролнинг бирданига 13 турини қўллаган.
Polina Kulish / Gwara Media / Global Images Ukraine / Getty Images
Кенг кўламли уруш бошланганига бир йил тўлганида Жаҳон банки Украина ҳудудини портловчи моддалардан тозалаш учун 37,6 миллиард доллар кетишини маълум қилганди . Мамлакатга халқаро ноҳукумат ташкилотлар — The HALO Trust, DDG ва FSD, шунингдек полшалик полициячилар ёрдам кўрсатмоқда. Евроиттифоқ миналардан тозалаш учун 25 миллион евро ажратишни ваъда қилган , ғарб мамлакатлари эса бунинг учун махсус техникаларни етказиб бермоқда . Лекин ўтган йил ўрталарига келиб Украинага ваъда қилинган бундай техникалардан фақат 15 фоизи келганди .
Polina Kulish / Gwara Media / Global Images Ukraine / Getty Images
Украина ҳукумати маълумотига кўра , 2023 йил давомида хавфли деб ҳисобланган ҳудудларни 174 мингдан 156 минг квадрат километрга қисқартиришга муваффақ бўлинган. Кенг кўламли уруш бошланганидан буён сапёрлар ва техникалар 470 мингдан ортиқ портлаш хавфига эга бўлган предметларни зарарсизлантирган.
Polina Kulish / Gwara Media / Global Images Ukraine / Getty Images
Россиянинг «Ураган» тизими Авдийивка яқинида
Россия армиясининг «Марказ» қўшинлар гуруҳи артиллерия бригадаси таркибидаги «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизими Донецк области Авдийивка шаҳри яқинидаги ўт очиш позицияси томон ҳаракатланмоқда. РФ мудофаа вазирлиги феврал ойи ўрталарида ушбу шаҳар эгалланганини эълон қилганди.
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Бахмут яқинида украин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари
Украина қуролли кучлари 93-механизациялашган бригадаси ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси ҳарбий хизматчилари Донецк области Бахмут шаҳри атрофидаги олдинги чизиқда зенит тўпини бошқармоқда.
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи осмондаги дрон ва ракеталарни кузатмоқда
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
АК-74 автоматидан ўт очаётган украин аскари
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Украин аскарлари зенит тўпини жангга тайёрламоқда
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут яқинида зенит тўпидан ўт очилиши
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги мудофаа чизиғида истеҳкомлар қурилиши
Украина ҚК 28-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчилари ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун ёғоч тайёрламоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Окоп устига хода ётқизаётган украин аскарлари
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
32 ёшли украин аскари, жангда оёғини йўқотган ва протез қўйдириб фронтга қайтган Артём қуролдошлари билан Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги позициясида тушлик қилмоқда.
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Сочидаги Жаҳон ёшлар фестивали иштирокчиларига НАТОнинг «мутлақо иккиюзламачилиги» ҳақида сўзлашмоқда
«НАТО: алдов тарихи. Ёвузлик тарихи» номли кўргазма Сочидаги Бутун жаҳон ёшлар ва талабалар фестивали доирасида ўтказилмоқда. Россия ҳукумати маълум қилишича, унда 190 мамлакатдан 20 мингдан ортиқ киши, жумладан, гўёки, «Украина фуқаролари делегацияси» ҳам иштирок этмоқда. «Тушунарли сабабларга кўра уларни расмий делегация деб атамаймиз, уларни кўрсата олмаймиз, у ҳолда йигитларга жиноий иш очилиши мумкин», — деган Путиннинг администрацияси раҳбари ўринбосари Сергей Кириенко.
Getty Images
Бутун жаҳон ёшлар ва талабалар фестивали — мунтазам форум эмас, у 1947 йилдан бошлаб сўл қанотга мансуб халқаро ёшлар ташкилотлари томонидан ўказила бошланган. Кўп ҳолларда бундай форумлар социалистик режимлар томонидан ташкиллаштирилган. СССР бундай тадбирларни икки бор — 1957 ва 1985 йилларда қабул қилган. Россия сўнгги бор бу форумга 2017 йилда мезбонлик қилганди. Фото: Getty Images
Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар далилларини ташкилотчилар НАТО ҳақидаги кўргазма экспонатлари сифатида қўйишган. Getty Images
Швеция-Британия маҳсулоти бўлмиш NLAW русумли танкка қарши бошқарилувчи ракетадан Украина армияси фойдаланмоқда. Улар Украинага РФнинг кенг кўламли босқини арафасида етказиб берила бошлаганди. Фото: Getty Images
Кўргазма ташкилотчиси Россия замонавий тарих музейи (советлар даврида у Инқилоб музейи деб аталган). «Амалда НАТО проекти — мутлақо иккиюзламачи ташкилот эканини кўрсатади, унинг тинчликсевар риторикаси ҳақиқий ҳаракатларига зид келади», деган музей бош директори Ирина Великанова. Фестивал ташкилотчиларидан бири эса Россия ҳозирда «адолатли дунё учун курашаётгани»ни айтади. Кўргазма очилиши арафасида россиялик ҳарбийларнинг Одессага ракета зарбаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, улар орасида беш нафар бола ҳам бор . Фото: Getty Images