Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга тайёр
Ўзбекистонлик дипломатлар ва Британия бизнес ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи Луис Колвелл ўртасидаги музокаралар чоғида мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзолиги ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
"Дунё" хабарига кўра, суҳбат давомида Британия томонига 26-29 феврал кунлари Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган ЖСТга аъзо давлатлар вазирларининг 13-учрашуви доирасида уч давлат - Япония, Исроил ва Доминикан Республикаси билан бозорга кириш протоколлари имзоланганлиги, шунингдек, Таиланд билан музокаралар якунланганлиги ҳақида ахборот берилди.
Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги жадал қадамларини олқишлаб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон экспортини ошириш мақсадида мамлакат тадбиркорлари ва британиялик экспертлар иштирокида вебинар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
10:05 / 10.01.2025
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
18:42 / 09.01.2025
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
21:08 / 02.01.2025
Британияда 52 йил олдин бедарак йўқолган аёл топилди
12:56 / 28.12.2024