Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси сохта ҳужжат расмийлаштириб, қарийб 700 млн сўмни ўзлаштирди
У фуқаролардан бири билан шерикликда сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, 11 нафар фуқаро ва 1 нафар тадбиркор номига кредит олиб, талон-торож қилган.
Сурхондарё вилоятида ҳоким ёрдамчиси сохта ҳужжатлар орқали катта миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Ш. ҳамда тумандаги “И.” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи Х.М. 11 нафар фуқаро ва якка тартибдаги тадбиркор У.Т.нинг номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 698 млн сўм кредит ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:57 / 18.09.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда уч нафар синфдош йигит ҳалок бўлди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
07:29 / 06.09.2024
Сурхондарёда 9400 туп дарахт нобуд бўлиши мумкин
12:31 / 31.08.2024