Пашинян Арманистоннинг КХШТдан чиқиши эҳтимоли ҳақида гапирди
Арманистон бош вазирининг сўзларига кўра, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти мамлакатдаги ўз масъулият зонасини белгилаши керак.
Арманистон Ереван олдидаги мажбуриятларини бажармаса ва Арманистондаги масъулият зонасини белгиламаса, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан чиқади. Бу ҳақда 12 март, сешанба куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян матбуот анжуманида маълум қилди.
«Биз ҳозир КХШТ бўйича ҳурматли ҳамкорларимиздан КХШТнинг Арманистондаги масъулият зонаси нима деган саволга жавоб беришини сўраяпмиз, кутяпмиз, талаб қиляпмиз», деди Пашинян. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Россия Арманистоннинг суверен ҳудуди Москва ҳамда иттифоқ учун «қизил чизиқ» эканлиги ҳақида «аниқ позиция»ни билдирган. Бироқ, 2021 ва 2022 йиллардаги бир қатор «Озарбойжон ҳужумлари»дан кейин, Арманистон бош вазирининг сўзларига кўра, КХШТ низомида кўрсатилган қадамлар қўйилмади.
«Улар Арманистоннинг суверен ҳудудини кўрсатмади. Бугун эса бу масала «стол устида». Агар КХШТ бу саволга жавоб берса ва бу жавоб бизнинг ғояларимизга тўғри келса, бу Арманистон ва КХШТ ўртасидаги масалаларнинг ҳал бўлганлигини англатади. Агар йўқ бўлса, Арманистон КХШТдан чиқади», - деди Пашинян.
Бундан ташқари, Арманистон бош вазири 2020 йилда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида бўлиб ўтган урушда алянс Ереван КХШТда иштирок этса-да, нега бетараф позицияни эгаллади, деган саволни кўтарди.
Арманистон Россиядан узоқлашмоқда
Аввалроқ Арманистон чегара хизмати россиялик ҳамкасбларини Ереван аэропортида Россия ёрдамисиз хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида хабардор этгани маълум бўлган эди. Россия ФСБ чегарачилари 1992 йилдан буён давлатлараро шартнома асосида у ерда. Пашиняннинг сўзларига кўра, россиялик чегарачилар Арманистон пойтахтидаги Звартноц аэропортини 2024 йилнинг 1 августигача тарк этади. У бу жараённи сиёсий эмас, иш жараёни деб атади.
Бундан ташқари, 9 март, шанба куни Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Туркиянинг TRT World телеканалига берган интервюсида Европа Иттифоқига аъзолик ғояси мамлакатда «фаол муҳокама қилинаётганини» айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, Ереван Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар билан муносабатларни чуқурлаштирмоқда, Ҳиндистон билан муносабатларни ўрнатмоқда, шунингдек, «қўшнилари билан муносабатларни тартибга солиш»га интилмоқда.
Лавров Арманистондан КХШТдаги мақомини аниқлашни талаб қилди
Март ойи бошида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Еревандан КХШТдаги мақоми ҳақида «қарор қабул қилишни» талаб этди. «Биз арман ҳамкасбларимиз, ҳамкорларимиз бундан кейин қандай яшашни ва бизни турли интеграция тузилмаларида, жумладан КХШТда боғлайдиган келишувларни ўзаро асосда қандай амалга оширишни хоҳлашини ўзи ҳал қилишини жуда истардик», - деди Россия вазири.
Мавзуга оид
15:50 / 04.11.2024
КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
10:10 / 09.10.2024