Тошкент аэропортида 2 қизни алдов йўли билан Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди
ИИББ ходимлари томонидан 2 нафар аёлнинг «одам савдоси» қурбони бўлиши олди олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирда қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс Тошкент халқаро аэропортда қўлга олинди.
Назорат тадбири давомида Янгийўл туманида яшовчи, «Бону» тахаллуси билан танилган аёл, Тошкент ва Хоразм вилоятида яшовчи, икки нафар тенгдоши (қизлар)ни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида (Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент — Жуковский авиарейси орқали) Россияга жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2023 йил давомида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан «одам савдоси»га қарши кураш йўналишида амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида вилоятда 15 нафар фуқаро одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан 19 нафар аёл ва 3 нафар эркак жами 22 нафар шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
10:51 / 06.11.2024
Россияда «ЧГК» ўйинчилари уюшмаси «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30 / 05.11.2024