Ўзбекистон | 08:10 / 14.03.2024
58981
1 дақиқада ўқилади

Вафот этган 568 нафар шахс номига юклар олиб келингани аниқланди

Фуқаролар рухсатисиз улар номига олиб келинган юклар ўрганилганда, ушбу фуқароларнинг 568 нафари оламдан ўтган шахслар экани аниқланган.

Фото: ЎзА

Ўзбекистонда вафот этган 568 нафар шахс номига юклар олиб келинган.

ЎзА хабарига кўра, божхона орқали айрим курерлик ташкилотлари томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларидан уларнинг рухсатисиз фойдаланиш натижасида жорий йилда 4 та ҳолатда 200 дан ортиқ фуқаро номига юклар олиб келинган. 

1,4 миллиард сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, курерларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.

Шунингдек, 2021 йил давомида фуқароларнинг рухсатисиз уларнинг номига олиб келинган юклар ўрганилганда, ушбу фуқароларнинг 568 нафари оламдан ўтган шахслар экани аниқланган.

Мавзуга оид