G7 Эронга агар Россияга баллистик ракеталарни берса, «жиддий» чоралар билан таҳдид қилди
«Катта еттилик» давлатлари Эронни бундай қилмасликка чақирмоқда.
G7 давлатлари Теҳрон Россияга баллистик ракеталар етказиб беришни бошласа, Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ниятида экани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) «Катта еттилик» баёнотига таяниб ёзди.
«Агар Эрон Россияга баллистик ракеталар ёки тегишли технологияларни етказиб беришни бошласа, биз тезкор, мувофиқлаштирилган тарзда жавоб беришга тайёрмиз, жумладан, Эронга қарши янги, жиддий чоралар кўриш орқали», дейилади ҳужжатда.
Нашрнинг қайд этишича, ҳозирча Ғарб Теҳрон Россияни ракеталар билан таъминлаш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ҳеч қандай аломат кўрмаган. Бироқ «Катта еттилик» Эрон бундай имкониятдан воз кечмаётганидан хавотир билдирган.
«Биз Эроннинг Россияга баллистик ракеталар ва тегишли технологияларни топшириш имкониятларини ўрганаётгани ҳақидаги хабарлардан жуда хавотирдамиз. (...) Биз Эронни бундай қилмасликка чақирамиз», дейилади G7 баёнотида.
Феврал ойи охирида Оқ уй маслаҳатчиси Жон Кирби Вашингтон Эрондан Россияга баллистик ракеталар етказиб бераётгани ҳақида маълумот олса, санкциялар қўллашга тайёрлигини айтган эди.
Европа расмийлари агар Теҳрон Россияга ракета юборса, «Эронга қарши кенгроқ санкциялар киритилишига сабаб бўлишидан» огоҳлантирган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
10:51 / 06.11.2024
Россияда «ЧГК» ўйинчилари уюшмаси «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
15:35 / 05.11.2024