Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази.
Унда, «Х.Ф.» МЧЖ дорихонаси бошқарувчиси Х.И. 100 дона капсуладаги «Габапентин» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х. га 600 минг сўмга сотганлиги аниқланган.
Ушбу дорихонада ўтказиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона «Габапентин» ҳамда таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 790 дона дори воситаси ашёвий далиллар сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хулосасига кўра, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:47 / 07.01.2025
Тошкентда ноқонуний тарзда дори савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди
19:37 / 30.12.2024
Фарғонада ЙПХ машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
11:20 / 30.12.2024
14 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди
10:31 / 22.12.2024