Ўзбекистон ва Туркия Афғонистон бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар БМТ бош котиби Антонио Гутерришнинг бир қатор муҳим давлатлар ва ташкилотларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари билан Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масаласи бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини маъқуллади.
Туркия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича яхлит минтақавий ёндашувни ишлаб чиқиш ва ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Мавзуга оид
16:30
«Толибон» Ғарбдан Афғонистондаги 20 йиллик уруш учун товон пули талаб қилди
18:00 / 10.01.2025
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
14:11 / 09.01.2025
Туркия Суриядаги курдларга ҳарбий операция билан таҳдид қилди
08:32 / 09.01.2025