Ўзбекистон | 10:34 / 16.03.2024
5802
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган далаҳовлилар аниқланди 

Бўстонлиқ туманида 241,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган далаҳовлилар аниқланди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Унда, T.S. ва Ch.T. оилавий корхонаси раҳбарлари “Дўстлик” ҳамда “Чимган” МФЙ ҳудудидаги тижорат мақсадида фойдаланиб келган далаҳовлиларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, жами 241,7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид