Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган. Тўқнашув оқибатида юк автомобилида ёнғин юзага келган.
Шароф Рашидов туманида юк автомобили билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ бугун соат 10:30лар атрофида Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлининг 983-километрида содир бўлган. Юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши оқимини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Бунинг оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғинни ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Тошкент марказида двигател қисмидаги қисқа туташув сабабли Matiz машинаси ёниб кетганди.
Мавзуга оид
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
09:25 / 05.09.2024
Жиззахда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14:14 / 26.08.2024