Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди
Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича 2024 йил 1 апрелидан амалда қўлланадиган янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.
Навоий вилоятида
1 метр куб ичимлик суви:
- аҳоли учун – 2 700 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 6 500 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун – 8 000 сўм;
1 метр куб оқова сув хизмати:
- аҳоли учун – 1 600 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 4 600 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун – 6000 сўм.
2030 йилга қадар вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 84,7 фоиздан 87 фоизга, канализация қамрови 23.8 фоиздан 40 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун қарийб 1 триллион сўм эвазига, 871,7 минг километр ичимлик суви ва 180 километр канализация тармоғи, шунингдек, 31 та сув ва 3 та канализация иншоотлари барпо этилиши белгиланган.
Сурхондарё вилоятида
1 метр куб ичимлик суви:
- аҳоли учун – 3 100 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 7 000 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун – 7 000 сўм;
1 метр куб оқова сув хизмати:
- аҳоли учун – 1 750 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 3 250 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун – 3 250 сўм.
Келгуси беш йилда Сурхондарё вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 62,9 фоиздан 94,1 фоизга, канализация қамрови 6,7 фоиздан 26,9 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун 4,229 триллион сўм эвазига 16, 273 минг километр ичимлик суви ва 572,9 километр канализация тармоғи, шунингдек, 186 та сув ва 36 та канализация иншоотлари барпо этилиши белгиланган.