Самарқандда 3 кишига ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб бермоқчи бўлган автомактаб қўриқчиси ушланди
Уч нафар фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси муқаддам спиртли ичимлик ичиб машина бошқаргани учун бекор қилинган бўлган.
Хабар қилинишича, Самарқанд вилоятида хусусий автомактаб йўриқчиси 44 ёшли У.О. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда У.О. фуқаролардан бу “хизмати” эвазига 750 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинган.
Маълум бўлишича, уч нафар фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси муқаддам спиртли ичимлик ичиб машина бошқаргани учун бекор қилинган бўлган.
Қайд этилишича, ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:00 / 10.01.2025
Самарқанд ва Жиззахда олис ҳудуддан қатнайдиган ўқувчилар учун автобус йўлга қўйилади
19:45 / 09.01.2025
Самарқандда қарийб ярим миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
19:06 / 04.01.2025
Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
20:26 / 03.01.2025