Жаҳон | 20:39 / 18.03.2024
8636
1 дақиқада ўқилади

Британия қироли Чарлз III ўлими ҳақидаги фейк хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди

75 ёшли монарх тирик ва ўз вазифаларини бажаришда давом этмоқда. 

Бир қатор оммавий ахборот воситалари Буюк Британия қироли Чарлз III вафот этгани ҳақидаги хабарни тарқатди. Журналистлар гўёки Бакингҳэм саройидан олинган расмий ҳужжатнинг скриншотини тақдим этишди. 

Кейинроқ оммавий ахборот воситалари раддия эълон қилди. Маълум бўлишича, 75 ёшли қирол тирик, сохта хабар эса камида саккиз соат аввал ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. 

«Буюк Британия қироли Чарлз III ўз вазифаларини бажаришда ва шахсий ишлари билан шуғулланишда давом этаётганини тасдиқлашдан хурсандмиз», деб Бакингҳэм саройи хабарини келтирди ТАСС. 

Феврал ойи бошида Чарлз III саратон касаллигидан азият чекаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

Кейинчалик оммавий ахборот воситалари Британия ҳукумати Чарлз III ўлимига тайёргарлик кўра бошлаганини билиб олди. Бундан ташқари, қиролича Камилла саройда юзага келган қийинчиликлар туфайли Англияни тарк этишга қарор қилгани маълум бўлди.

Мавзуга оид