Германияга ишга кетувчи ўзбекистонликлар учун тил билиш талаби юмшатилиши мумкин
Немис тили ўқув курслари муддатини қисқартириш таклиф этилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Германиянинг Mangold Consulting Gmbh компанияси президенти Клаус Манголд ҳамда бошқарувчи директор, доктор Кристоф Манголд билан учрашди.
Унда хорижда ишловчилар учун шароитлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзбекистонлик фуқароларни Германияда талаб юқори бўлган ишларга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистондан тиббиёт йўналишидаги мутахассислар Германияда иш фаолиятини олиб бормоқда. Мазкур йўналишда ҳали ҳамон иш кучига талаб катталиги билдириб ўтилди. Германиядаги 1000 дан ортиқ шифохоналарга тиббиёт ходимлари етишмаётганлиги ва бу борада Ўзбекистон томони ушбу бўшлиқни тўлдиришга тайёрлиги таъкидланди.
Бироқ, ушбу жараённи тил билишдаги муаммолар секинлаштириб юбораётганлиги ва бу борада тил бўйича қўйилган талабларни юмшатиш таклиф этилди. Жумладан, немис тили ўқув курслари муддатини қисқартириш зарурлиги билдирилди.
Учрашувда нафақат тиббиёт йўналишидаги балки металлни қайта ишлаш корхоналаридаги мехатроника, логистика, юк автомобили ҳайдовчилиги йўналишларига катта талаб борлиги айтиб ўтилди. Барча келишувларни тезроқ ҳаётга татбиқ этиш учун ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
12:29 / 18.12.2024
Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиядаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказди
11:54 / 17.12.2024
Германияда mpox вирусининг хавфли штамми билан касалланганлар аниқланди
21:27 / 16.12.2024