Ўзбекистон | 12:04 / 18.03.2024
3484
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Беларус олий ўқув юртларининг филиаллари очилиши мумкин

Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларус ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларус таълим вазири Андрей Иванец билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Суҳбат давомида Беларус томони президент Александр Лукашенконинг жорий йил 7-9 феврал кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи якунларини юқори баҳолади. Ташриф якунлари бўйича мактабгача ва мактаб таълими соҳасида эришилган келишувлар алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилиб, "Йўл харитаси" ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик дастури бандларини амалга оширишнинг боришини муҳокама қилишга тайёрлик билдирилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда Беларус олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, мамлакат ҳудудларида касб-ҳунар таълими соҳасида "пилот лойиҳалар"ни амалга ошириш ҳамда ишчилар, менежерлар алмашинувини ташкил этиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида икки давлат ваколатли органлари ўртасида муҳокама қилинган масалаларни батафсил ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид