Тошкентда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний савдосига чек қўйилди
Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш фактларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида ишларни давом эттирмоқда.
Жорий йилнинг 6 март куни Янгиҳаёт туманидаги «Янгиҳаёт» йўл-патрул хизмати масканида Lacetti русумли автомашина тўхтатилган. Мазкур автомашина йўловчиси 34 ёшли А.Ш. холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан 200 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Шунингдек, шу куни ўтказилган тезкор тадбир давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаган 36 ёшли М.А. қўлга олинган. Фуқаро холислар иштирокида текширилганда, 50 дона «Зардекс» ва 24 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 1 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси ва электрон тарози топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
16:04 / 29.11.2024
3 ёшли боланинг қотили 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024