Ўзбекистонда пенсиянинг энг кам миқдори 621 минг сўмдан оз бўлмаслиги белгиланди
Шунингдек, пенсионерга ҳисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди. Фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
“Ижара тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришга асосан, энди ижарачининг ногирон бўлиб қолгани ижара шартномасини тугатиш учун асос бўла олмайди.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра эса пенсионерга ҳисобланган, лекин пенсионер томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди.
Шунингдек фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланди. Пенсиялар миқдорлари йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб борилади.
“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишга биноан, фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келгани тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун асос бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб 498 минг сўмга, 2023 йил июл ойидан 568 минг сўмга оширилган. 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланган.
Мавзуга оид
09:27 / 11.12.2024
Тошкентда ноябрда ижара нархлари бироз пасайди
19:09 / 20.11.2024
Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
21:00 / 12.11.2024