Уй ва машиналар учун фуқароларнинг 921 млн сўм пулини қўлга киритган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
Кўкдала ва Китоб туманларида уй ва автомашина учун фуқароларнинг 921,2 млн сўмини қўлга киритган МЧЖ раҳбарлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “К.И.” МЧЖ раҳбари Ж.Х. “Олтин дала” МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уй хонадонларини сотишда 4 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида тўланган маблағлар эвазига уларга хонадонларини расмийлаштириб бермасдан жами 457,2 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “К.С.” МЧЖ раҳбари М.А. фуқароларга ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ томонидан шартнома асосида мижозларга осон ва қисқа муддатларда автомашиналарни етказиб бераётганлигини айтиб, 3 нафар фуқарога 2 ой муддатда Tracker, Cobalt ва Damas русумли автотранспорт воситаларини олиб бериши эвазига уларнинг жами 464 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 24.12.2024
Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди
08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди
10:34 / 05.12.2024
Ҳокимлик балансидаги ордерли уйни расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди
10:30 / 14.10.2024