Ўзбекистон | 23:17 / 20.03.2024
14214
1 дақиқада ўқилади

Кучли ёмғир ва қаттиқ шамол Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларини электрсиз қолдирди

Қарийб 8 мингта истеъмолчи электр тармоғидан узилгани таъкидланмоқда. 

20 март куни соат 22:30 да кучли ёмғир ва қаттиқ шамол таъсирида Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Хоразм вилоятида эса 9 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Қайд қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Тахиатош ва Қўнғирот туманларида истиқомат қилувчи 1 минг 200 та, Хоразм вилоятининг Гурлан, Қўшкўпир, Урганч ҳамда Хонқа туманларида истиқомат қилувчи 6 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. 

Таъкидланишича, махсус бригадалар томонидан носозликлар бартараф этилмоқда. 

Аввалроқ, 20-22 март кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид